| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қуришдан, дарахт ўтқазишдан ёки экин экишдан ман қилганини кўрамиз. Шариат шахсга ўзи эга бўлган нарсасини Ислом диёридан ташқарида сотишга рухсат берар экан, шу вақтнинг ўзида уни мусулмонларга қарши душманни кучайтирадиган ҳар бир нарсани ва қурол-аслаҳани сотишдан ман қилди. Демак бу шахс манфаати кўзланган ва жамият манфаати ҳам ҳисобга олинган шаръий ҳукмлардир.
Шунга кўра шахслар ўртасидаги алоқаларни тартибга соладиган шаръий ҳукмлар гарчи шахсий алоқаларга оид бўлсада, лекин инсон ва жамоат учун ҳамда жамият учун шаръий ҳукм эканлиги сифатидан, яъни шу жамоат аъзолари ўртасидаги алоқаларга оид ҳукмлар бўлиш сифатидан ажралмайди. Шунга кўра шахслар алоқаларига тааллуқли шаръий ҳукмлар намуналари бутун инсон фарзандларига тегишли бўлган умумий шаръий ҳукмлардир. Гарчи шахслар алоқаларини муолажа қилса ҳам ва шу алоқаларни ўрнатадиган муайян шахсларга тўғри келса ҳам улар умумий ҳукмлардир. Масалан байни олайлик. У Исломий давлат байроғи остида Ислом ҳукмларини татбиқ этадиган шахслар ўртасидаги алоқаларни тартибга солишга оид шаръий ҳукмлардир. Бу ҳукмларни адо этадиган шу шахсларнинг ўзидир. Лекин бу ҳукмлар инсон фарзанди бўлган ҳамма шахсларга тўғри келади. Муҳаммад ва Холид савдо-сотиқ билан шуғулланар экан, байга оид ҳукмларни ижро этиш хитоби шу иккаласига оид бўлади. Бай билан шуғулланаётганлар иккаласи бўлгани учун хитоб уларга қаратилган бўлади. Бай билан шуғулланмаётган Ҳасан ва Солиҳдан бу ҳукмларни бажариш талаб қилинмайди. Демак байга оид шаръий ҳукмларни шахслар татбиқ этади. Лекин жамиятда яшайдиган инсон фарзандлари деган эътиборда татбиқ этишади. Улар бу ҳукмларни муаммо юз берган пайтда татбиқ ва адо этишади. Мусулмон шахс Ислом ҳукмларини ўзининг шахсий ишларига татбиқ этмоғи лозим. Шунинг учун амалга оширмоқчи бўлган ҳар бир масала борасидаги шаръий ҳукмни билиши фарзи айндир. Шу боис шахсларнинг бир-бирлари билан бўладиган алоқаларига оид ҳукмлардан намуналар келтириш фойдадан холи бўлмайди. Тоинки, мусулмонлар уларни билиб олсинлар ва ўзларига керакли нарсани билиш учун шариат китобларига мурожаат қилсинлар.
354-бет
Бетлар: 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278 279 280 281 282 283 284 285 286 287 288 289 290 291 292 293 294 295 296 297 298 299 300 301 302 303 304 305 306 307 308 309 310 311 312 313 314 315 316 317 318 319 320 321 322 323 324 325 326 327 328 329 330 331 332 333 334 335 336 337 338 339 340 341 342 343 344 345 346 347 348 349 350 351 352 353 354 355 356 357 358 359 360 361 362 363 364 365 366 367 368 369 370 371 372 373 374 375 376 377 378 379 380 381 382 383 384 385 386 387 388 389 390 391 392 393 394 395 396 397 398 399 400 401 402 403 404 405 406 407 408 409 410 411 412 413 414 415 416 417 418 419 420 421 422 423 424 425 426 427 428 429 430 431 432 433 434
|